"Ал Ҳилол"нинг ОЧЛ финалидан кейин хурсандчилиги
10 ноя 2019 19:03
Янгиликлар
"Ал Ҳилол"нинг ОЧЛ финалидан кейин хурсандчилиги
Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасининг биринчи финал ўйинида "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди.
Хабарингиз бор, кеча Осиё чемпионлар лигасида 2019 йилги мавсумнинг биринчи финал ўйини ўтказилди. Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" жамоасини қабул қилиб 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида Андре Карильо томонидан киритилган гол "Ал Ҳилол"га ғалаба келтирди. Табиийки ўйиндан кейин майдон эгаларининг қувончи чексиз эди. Жавоб учрашуви икки ҳафтадан сўнг Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар