

"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионати 9-тури доирасида "Ал Ҳилол"ни қабул қилди (1:1).
Ўйиннинг 33-дақиқасида мезбонлар форварди Криштиану Роналду бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Шу паллада рақиб ишқибозлари "Месси, Месси" дея ҳайқира бошлашди.
Роналду бундай провокацияга учмади ва уларга қарата катта бармоғини кўрсатиб қўйди.

Мухлислар португалиялик сариқ карточкага лойиқ кўрилган эпизодда ҳам ўз ишларини такрорлашди, аммо бу сафар ҳам бунинг фойдаси бўлмади.


