UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  0 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  57 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" учрашувидан фотомақола Янгиликлар

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" учрашувидан фотомақола

Ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан чиққан "Локомотив" сафарда 1/8 финалнинг дастлабки ўйинини ўтказиб қайди.

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ташкил этилган баҳсда "Локо" қитъанинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Ал Ҳилол"дек кучли клуб билан сафарда дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас. Бўлиб ҳам бундай ҳисоб ўзбек клублари томонидан биринчи бор кузатилди.

Бунгача бизнинг жамоалар "Ал Ҳилол"га қарши етти марта тўп суриб, барчасида мағлубиятга учрашганди. "Локомотив" эса биринчи бўлиб бу нохуш анъанага барҳам берди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Шуни бемалол айтса бўлади, учрашув жуда оғир кечди. Ўйин кечки пайт 21:05да бошланган бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати жуда иссиқ ва дим бўлди. Бир жойда ўтиравериб қизиб кетасиз, энди 90 дақиқа югурганларнинг аҳволи-ку бундан беш баттар.

Ўйиндан кейин баъзи мухлислар томонидан "Локомотив" ўйнамади, футболчилар югурмади" каби гапларни эшитдик, бироқ хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг у ерда футбол ўйнаш нақадар қийинлигини "Қирол Фаҳд" стадионига бориб футбол кўрган одамгина билади.

Ватанимизга кўз тегмасин, биздаги тоза ҳаво ҳеч қаерда йўқ. Бизда кечки еттидан кейин маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Лекин Саудияда бунинг иложи йўқ. Маҳаллий араблар бунга аллақачон кўникиб кетишган, аммо биз бошқача об-ҳавода тўп тепиб катта бўлганимиз учун у ернинг муҳитига бирданига мослашиб бўлмайди.

Мана шундай қийин шароитда дуранг ўйнаб қайтган "Локо" футболчиларига раҳмат айтса арзийди. Ишонинг, бу ҳеч қандай мақтов ёки жамоа ўйинини танқид қилаётганлар олдида футболчиларни оқлаш эмас. Мен шунчаки ўзим "Қирол Фаҳд" стадионида бўлиб, ўйинни кўриб қайтганим учун шу фикрларни билдиряпман.

Мана энди 24 май куни Тошкентда жавоб беллашуви ўтказилади. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00да бошланади. "Локомотив" чорак финалга чиқиши учун жамоани фақат ва фақат ғалаба қониқтиради.

Ўйлаймизки, футболчилар бунга қодир, улар Тошкентда "Ал Ҳилол"ни мағлуб эта олишади. "Локомотив"га мухлислар далдаси ҳар қачонгидан муҳим, ишқибозлар олқишига муҳтожмиз, зеро биз ўзбекистонлик футбол мухлислари кўз олдида янги тарих ёзишни хоҳлаймиз.

Хайрулла Холиқов, "Локомотив" ПФК матбуот котиби.



Суратлар муаллифи Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика