"Ал Ҳилол" бош мураббийи жаҳон рекордини янгилаганидан сўнг нималар деди?

Абдулвосит Бектемиров
13 мар 2024, 18:30
"Ал Ҳилол" жамоаси бош мураббийи Жорже Жезус жамоаси қайд этган рекорд ҳақида фикр билдирди.

"Жаҳон рекордини янгиладик. Ушбу натижага ҳисса қўшган барча футболчилар, мураббийлар ва клуб ҳодимларига миннатдорчилик билдираман. "Ал Ҳилол" футбол тарихини янгилади. Рекорд қайд этиш ёқимли, аммо рекордларнинг қиймати совринлар билан тенглаша олмайди. Асосий мақсадимиз совринларни қўлга киритиш. Биз Саудия чемпионати ва Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз ва буни интизорлик билан кутмоқдамиз" - деди португалиялик мутахассис Жорже Жезус

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси 1/4 финали "Ал Иттиҳод"га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг жаҳон рекордини янгилади. "Ал Ҳилол" клуби қаторасига 28 учрашувда ғалаба қозонди. Чемпионлар лигаси ярим финал босқичида Саудия клуби Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Айн" жамоасига қарши тўқнаш келишади.

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia