UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Биз бошқа ютқазмаймиз" Янгиликлар

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Биз бошқа ютқазмаймиз"

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Ал Ҳилол" баҳси бўлиб ўтади.

Бугун ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани  ташкил этилди. "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рожерио Микале ўйиндан олдин қуйидаги фикрларни билдирди.

- "Биз диққатни бир жойга жамлаб фақат эртанги ўйинга эътибор қаратишимиз лозим. Ўтган тур йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик ва хатолардан керакли хулосаларни чиқардик. АГМК билан дастлабки турда ўйнаб кўрдик, бу жамоани жуда яхши биламиз. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсда аввалги хатолар такрорланмайди". 

- "Ишонтириб айтаманки, биз бошқа ютқазмаймиз. Жамоамизда ОЧЛда ўйнаш бўйича тажриба юқори ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Мақсадимиз эса ўша-ўша: биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш".

- "Бош мураббий сифатида менинг вазифам футболчиларга бошқа хато қилмасликни ўргатиш, чунки футболда кам хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Мухлисларимиз биздан хафа эканини жуда яхши тушуниб турибман. Лекин эртага бошқача ўйин бўлади ва биз диққатни бир жойга жамлаган ҳолда кураш олиб борамиз", - дейди бразилиялик мутахассис

Матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" устозига жамоа етакчиларидан бири Каррильо ҳамроҳлик қилди. Бу футболчи шундай деди:

- "Футболчи сифатида бизга катта босим бўлаётганини ҳис қилиб турибмиз. Шу боис эртанги беллашувда ижобий натижа қайд этсак, ҳаммаси яна изига тушишига ишонаман. Биз катта жамоамиз, шу боис босимни енгиб ўтган ҳолда ғалаба қозонишимиз керак. Аввалги ўйиндаги мағлубият умуман кутилмаган бўлди. Футболчилар вазиятни тўғрилаш борасида ўзаро гаплашиб олдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика