"Ал-Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви бошланиш вақти маълум
16 янв 2018 15:54
Янгиликлар
"Ал-Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви бошланиш вақти маълум
"Пахтакор"нинг 30 январь куни Чемпионлар лигаси плей-офф учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди.
Унга кўра, Дохадаги "Тани Бин Жассим" стадионида ўтадиган "Ал-Гарафа" - "Пахтакор" беллашуви Тошкент вақти билан 30 январь куни 22:00да бошланади (маҳаллий вақтда 20:00).
Рақиб сафида баъзи ўзгаришлар кузатилгани эътиборга молик. Жумладан, бош мураббий этиб туркиялик Бюлент Уйғун тайинланди. Голландиялик ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер ва эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми билан шартнома имзоланди. Снейдер янги жамоаси таркибида дебют қилишга улгурди. "Гарафа" "Ал-Аҳли"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
"Пахтакор"нинг бўлажак рақиби ОЧЛ учрашувига қадар Қатар чемпионатида икки ўйин ўтказади. 20 январь куни сафарда "Умм-Салал", 25 январь куни уйда "Ал-Садд"га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар