"Ал Фейҳа" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди

Iskandarov Abdulaziz
21 янв 2025, 09:55
Кеча Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида "Ал Фейҳа" "Ал Холуд"га қарши ўйнади.

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган "Ал Фейҳа" рақиби устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Отабек Шукуров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва 76-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди. "Ал Фейҳа" айни пайтда турнир жадвалида 15 очко жамғарган ҳолда 18 та жамоа орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги ўйинини 27 январь куни меҳмонда "Ал Шабаб"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia