UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  0 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  2 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  4 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  10 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз" Янгиликлар

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз"

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Файха" — "Пахтакор" учрашувидан аввалги матбуот анжуманида "Ал Файха" бош мураббийи Вук Расович ва ҳимоячи Муҳаммад ал Бақави иштирок этди.

Расович: "Мақсадимизга эришиш учун "Пахтакор"га қарши баҳсда таваккал қилишимизга тўғри келади. Ушбу муҳим учрашувда футболчиларимизга ишонаман. Биз Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келамиз. Уларнинг ўтган ўйинини томоша қилиб, шундай хулосага келдимки, жамоа 1-турда "Ал Айн"га ютқазишга лойиқ эмасди.


Қитъа мусобақасида узоқроққа бориш ниятидамиз, бу йўлда эса "Пахтакор"га қарши ўйин ўта муҳим саналади. Бизда бир қатор жароҳат олган ўйинчилар мавжуд, шу боис эртанги ўйинда кимлар иштирок этиши тўғрисида бош қотиришга тўғри келади", деди сербиялик мутахассис.


Ал Бақави: "Бўлажак учрашув муҳим аҳамият касб этишини ҳис қилиб турибмиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда уч очкони қўлга киритишимиз лозим. Албатта, ўйинлардаги чарчоқ ва босим бизга қўшимча юк бўлмоқда. Сабаби, биз учта мусобақада қатнашяпмиз. Эртанги ўйин муваффақиятли натижа учун бор кучишимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", деди саудиялик ҳимоячи.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика