UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  18 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   4 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

"Ал-Фатҳ" бош мураббийи: "Футбол ерда ва оёқларда ўйналади" Янгиликлар

"Ал-Фатҳ" бош мураббийи: "Футбол ерда ва оёқларда ўйналади"

“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

Даставвал “Ал-Фатҳ” бош мураббийи сўз олди.

- Нуфузли мусобақа остонасида турибмиз. Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги турларида қониқарсиз натижалар қайд этдик. Энди бор эътиборимизни Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига қаратамиз. Мухлисларимиз ишончини айнан халқаро турнир орқали қайтаришга уриниб кўрамиз. Қўл остимда жуда маҳоратли футболчилардан ташкил топган аҳил жамоа бор. Улар билан катта ютуқларни қўлга киритиш мумкин.

“Бунёдкор” ҳақида билганларимиз шуки, улар мавсумолди йиғинлар давомида бир неча ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Ўтган мавсум бўйича Ўзбекистон чемпиони.

“Бунёдкор”нинг аксарият футболчилари бўйдор ва жисмонан бақувват саналишади. Бироқ бу бизни чўчитмайди. Чунки футбол ерда ва оёқларда ўйналади.

Об-ҳаво ҳарорати кўпроқ рақиб зарарига ишласа керак. Чунки Ўзбекистонда ҳозир қиш фасли ҳукмронлик қиляпти. Лекин бу ҳолати айтарли ташвиш туғдирмайди, - дейди Ал-Фатҳ бош мураббийи Фази Ал-Жабал.

Кейин "Ал-Фатҳ" сардори Ҳамдан Ал-Ҳамдан ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

- “Бунёдкор” кучли таркибга эга эканлигини яхши биламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уч очкони ўзимизда олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигаси стартидаги ғалаба бизга жуда муҳим. Боиси агарда буни уддалай олсак, ишларимиз юришиб кетади, - дейди “Ал-Фатҳ” аъзоси Ҳамдан Ал-Ҳамдан. 

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика