"Ал Дуҳайл" иштирокидаги баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Xayrulla Xoliqov
5 фев 2020, 10:33
Келаси ҳафта Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ ўйинларига старт берилади.

11 февраль куни Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби ўз майдонида Эрон чемпиони "Персеполис" билан куч синашади. Мазкур баҳсни бошқариш ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди. 

Бош ҳакам сифатида Азиз Асимов ишласа, унга қанотларда Руслан Серазитдинов билан Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беришади. Илгиз Танташев эса захира ҳаками вазифасини бажаради.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia