UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  1 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27

"Локомотив" Қатарда "Ал Дуҳаил"га ютқазди Янгиликлар

"Локомотив" Қатарда "Ал Дуҳаил"га ютқазди

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.



ОЧЛ-2018. Гуруҳ босқичи
3-тур / 6 март.  Доҳа.  “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони
“Ал Дуҳаил” (Қатар) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 3:2 LIVE
Ҳакамлар: 
Кристофер Жеймс Бит (Австралия), Эшли Уарвик Ичем ва Антон Шчетинин (Австралия), Тимур Файзуллин (Қирғизистон)
Ҳакамлар назоратчиси:  Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)
Комиссар:  Тун Тун Аунг (Мьянма)
Голлар: Юсуф Эл Араби 9, - 1:0. Юсуф Эл Араби 19, - 2:0. Юсуф Мсакни 24, - 3:0. Нивалд 58, - 3:1. Марат Бикмаев 59, - 3:2.
"Ал Дуҳаил": 40.Амин Лекомт, 22.Мурод Нажи, 4.Лукас Мендес, 18.Султон Ал Браке, 2.Муҳаммад Муса, 28.Юсуф Мсакни, 10.Нам Тэ Хи, 8.Луиз Жуниор, 12.Карим Будиаф (15.Б. Алрави, 72), 19.Алмуаз Али (7.Исмоил Муҳаммад, 69), 9.Юсуф Эл Араби
Захира: 12.А Ҳотами, 6.Даме Траоре, 14.А. Абдусалом, 17.А. Мустафо, 36.О. Бадир
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Садриддин Абдуллаев (77.Диёржон Туропов, 57), 27.Сардор Рашидов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 15.Сардор Мирзаев (6.Нивалдо, 56), 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 17.Салим Мустафоев, 88.Игорь Йелич

Огоҳлантиришлар: Султон Ал Браке 12, Марат Бикмаев 41, Диёржон Туропов 89.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. Афсуски "Локомотив" сафарда мағлуб бўлди.

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Огоҳлантириш. Диёржон Туропов

86. Эл Араби томонидан йўлланган зарбани Нестеров қайтарди! Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

82. ЗАРБААААААААААААААА! САНЖАР ШОАҲМЕДООООООООВ! Яқин масофадан ноаниқ зарба берди! ЭҲҲҲ!

80. Ўзгариш. "Локомотив". Сардор Рашидов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди 

74. Учрашувдаги барча голлар сайтимизнинг телеграмдаги каналида бериб берилмоқда. ВИДЕОНИ КЎРИШ

72. Ўзгариш. "Ал Дуҳаил". Карим Будиаф ўрнига Алрави тушди

69. Ўзгариш. "Ал Дуҳаил". Алмуаз Али ўрнига Исмоил Муҳаммад

66. Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

64. ЗАРБА! Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Нивалдо дарвозага йўллашга уринди, дарвозабон ўз ўрнида!

63. Зарба! Мсакни томонидан йўлланган зарбани Нестеров ушлаб олди!

62. Хавфли вазият! Мезбонлар гол уришларига бир баҳя қолди! Яхшиям Эл Араби тўпга ета олмади

60. ЗАРБААААААААААА! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди, бироқ "Ал Дуҳаил" дарвозабони жамоасини қутқарди!

59. Тезкор қарши ҳужумдан сўнг Бикмаев узоқ масофадан чиройли гол урди!

59. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 3:2!

58. Алибоевнинг пасидан сўнг ҳозиргина майдонга тушган Нивалдо гол урди!

58. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! 3:1 НИВАЛДО! 

56. Ўзгариш. "Локомотив". Сардор Мирзаев ўрнига Нивалдо, Садриддин Абдуллаев ўрнига Диёржон Туропов тушди

53. "Локомотив" ҳисобни қисқатириш учун ҳужумга ўтишга уринмоқда. Бироқ мезбонлар бунга осонликча йўқ қўйиб беришмаяпти

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи тайм статистикаси

45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 3:0. Танаффус

41. ЗАРБА! Икром Алибоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди!

41. Огоҳлантириш. "Локомотив". Марат Бикмаев

37. Сардор Рашидов жарима тўпи ишлаб олди.

32. Учрашувдаги барча голлар сайтимизнинг телеграмдаги каналида бериб берилмоқда. ВИДЕОНИ КЎРИШ

31. ЗАРБАААААА! Мезбонлар тўртинчи голни уришга яқин эдилар, зарба тўсин устидан ўтиб кетди. Бундан ташқари офсайд ҳам бр экан

28. "Локомотив"да бурчак тўпи, Рашидовнинг пасини дарвозабон ушлаб олди

24. ГОЛ! 3:0. "Ал Дуҳаил" бугун ҳужум қилиш ва гол уришда "Локо"га дарс ўтмоқда. Юсуф Мсакни ҳимоячилардан қочиб кетди ва осонгина гол урди - 3:0

19. ГОЛ! 2:0. "Локомотив" ҳимоячиларидан навбатдаги "қовун" ва "Ал Дуҳаил" яна гол урди. Алмуаз Алининг тўп узатишидан сўнг Эл Араби дублга эришди!  

12. Огоҳлантириш. Султон Ал Браке

11. ЗАРБААА! Алибоевнинг пасидан сўнг Рашидов жарима майдони ташқарисидан чап оёқда зарба берди, ўта ноаниқ!

9. ГОЛ! "Ал Дуҳаил"нинг тезкор ва чиройли ҳужумидан сўнг Юсуф Эл Араби Нестеров билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб осонгина ҳисобни очди. Бу вазиятда "Локомотив" марказий ҳимояси жуда бўш ўйнади... 1:0.

7. Яна мезбонларнинг ҳужуми...ноаниқ зарба

4. ЗАРБАААА! Карим Будиафнинг зарбаси хавфли чиқди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Бугун "Локомотив" оқ, "Ал Дуҳаил" қизил рангли формада ўйнайди

- Иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: -254   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика