UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

"Ал Айн" бош мураббийи: "Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман" Янгиликлар

"Ал Айн" бош мураббийи: "Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман"

«Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Педро Эмануэль иштирок этди.

- Эртага биз учун муҳим ўйин. Учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик ва кўряпмиз. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳужумкор ўйинни, тўпни яхши кўрадиган жамоага қарши тўп сурамиз. Шунинг учун эртангги баҳсда тўп назоратини ўзимиз томонда бўлиши устида ишлаяпмиз.

- «Бунёдкор» эртага мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказади. Буни рақиб бош мураббий ҳам айтиб ўтди. Шундай бўлса-да, Ал Айнга ғалаба учун келганини яширмади.

- Айни вақтда ҳар иккала жамоа ҳам бир хил ҳолатда ва бир хил босқичда. Шунинг учун биз ҳам рақиб ҳам ғалаба учун майдонга чиқади. «Бунёдкор»ни ҳурмат қиламиз. Рақиб бош мураббийи нима деганини муҳокама қилиш ниятим йўқ.

- Бразилиялик ҳужумчининг ҳолати қандай?

- Уни жароҳати бор эди, шунинг учун сўнгги учрашувда майдонга туша олмаганди. Ишонаманки, эртагача жароҳатидан қутилади ва бизга ёрдам беради. Чунки у биз учун жуда муҳим футболчи. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишга, бир ўйинчига боғланиб қолмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Яна бир нарсани қайд этиб ўтишим керакки, эртангги баҳс биз учун жуда муҳим. Шунинг учун мухлисларимизни бизни доимгидек стадионда қўллаб-қувватлайди деган умиддаман. Сабаби, биз айнан уларнинг олқиши билан янада кучли жамоага айланамиз.

- Сиз Жозе Моуриньо қўл остида Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққансиз. Бугун мураббий сифатида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этяпсиз. Нималарни хис қиляпсиз?

- Айтишим мумкинки, Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман. Ундан ўрганган асосий жиҳатлардан, доимо ўзингни кучли жамоа эканлигингни кўрсата олиш. Эртага ҳам биз шундай кучли ва катта жамоа эканлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жамоада иш бошлаганимдан бери футболчиларга шуни сингдиришга ҳаракат қиляпман. Катта жамоа бўлиш учун эса, албатта катта-катта мусобақаларда ғалаба қозониш керак.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика