

“Бу қойилмақом тажриба бўлганди. “Милан” — мен ўйнаган энг яхши жамоа. Ушбу клубга ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Жиддий жароҳат сабаб мавсум охиригача ўйнай олмаганимдан афсусланаман”, — дейди Аквилани.
Маълумот учун, Аквилани 2011 йил “Ювентус”дан “Милан”га кўчиб ўтган. У миланликлар сафида атиги бир йил фаолият олиб борган, холос.



