Аксел Витцель: “Зенит”га келганимда ҳам худди шундай гап-сўзларни эшитгандим”
07 янв 2017 03:16
Янгиликлар
Аксел Витцель: “Зенит”га келганимда ҳам худди шундай гап-сўзларни эшитгандим”
Белгиялик ярим ҳимоячи Аксел Витцель “Зенит”дан Хитойнинг “Тяньцзинь” жамоасига кўчиб ўтиши билан боғлиқ танқидларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.
“Мени биринчи марта танқид қилишаётгани йўқ. “Зенит”га ўтган пайтимда ҳам шунга ўхшаш гап сўзлар бўлганди. Аммо мен ўз даражамни сақлай олишимни исботлай олдим. Ҳар доим хоҳлаган нарсалар ҳақида ёзишлари мумкин. Мен воқеалар диққат марказида бўлишга кўникдим, аммо онам ва синглимга бу фикрлар оғирлик қилмоқда.
Мен ўз келажагимни қўраяпман. 27 ёшдаман Ҳаммаси қанчалик оғир кечишини келажакда билиб оламиз. Мен яқин йилларда Хитойда футбол ўйнамоқчиман”, дейди Витцель.
Фикрлар