

Бу ҳақида "Акрон" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ҳам маълум қилди.
"Шерзод Эсанов 2022 йил январь ойида хавбек "Андижон" сафига бориб қўшилган ва жамоага Ўзбекистон Суперлигаси қайтишида ёрдам берди – 16 ўйин: 2+0 гол+пас. Мамлакат Суперлигасида эса Шерзод бир ярим йил тўп тепди: 2023 ва 2024-йилги мавсумларнинг баҳорги қисмини "Андижон"да (16 ўйин: 1+0), ўтган мавсумнинг куз фаслидаги қисмини – Тошкентнинг "Олимпик" жамоасида (11 ўйин: 1+0).
Эсанов Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тўп тепган, ЖЧ-2023 U-20 мусобақаси финал босқичида гол уришга муваффақ бўлган ва Ёзги Осиё ўйинлари-2023 бронза медали совриндори бўлган.
Хуш келибсан, Шерзод. Жамоамизда омад сенга ёр бўлсин!", - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "Акрон" футбол клуби РПЛ 1-турида Москванинг "Локомотив" клуби билан рўбаро келди ва муросасиз курашда (2:3) имкониятни бой берди.



