UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  26 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Акром Комилов: “Қизил карточка олиб, жамоамни қийин аҳволга солиб қўйдим” Янгиликлар

Акром Комилов: “Қизил карточка олиб, жамоамни қийин аҳволга солиб қўйдим”

Ўзбекистон Кубоги финалида “Бунёдкор” ҳимоячиси Акром Комилов кутилмаганда иккинчи таймда иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.

Якунда эса унинг жамоаси мағлубиятга учради. Биз эса ўйиндан бир неча кун ўтгач, Комиловни суҳбатга чорладик ва ушбу холат бўйича изоҳ сўрадик.

- Акром, мазкур Ўзбекистон Кубоги финали сиз ва бошқа яна бир нечта жамоадошларингиз учун биринчиси эди. Аввало ўйинга бўлган тайёргарлик қай даражада бўлгани хусусида сўзлаб берсангиз?
- Финал битта ўйиндан иборат эканлиги боис ҳам қандай бўлмасин олдимизга Кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Шу боис ютиш учун астойдил тайёргарлик кўрилганди. Албатта чемпионат учашувларги бўлган хозирлик билан фарқ қилганди. Тўғриси, ҳар қандай футболчи бу каби баҳсларда ғолиб чиқиб, тарихга киришга уринади.

- Ўйин тўғрисида нима дейсиз? Кўчпилик баҳс олдидан “Насаф”нинг имкониятини юқори баҳолаганди.
- Яширмайман, “Насаф” биздан кучли ўйнагандир. Лекин майдонда 10 киши бўлиб қолишимиздан олдин ҳаммаси рисоладагидек кечаётганди ва тенгма-тенг курашиб бораётгандик деб ўйлайман. Афссуски қизил карточка олиб, майдонни тарк этганимдан сўнг жамоамга қийин бўлди. Бу каби учрашувларда бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийиндир.

- Олган сариқ карточкаларингизни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Бўлар иш бўлиб ўтди. Энди уларни эслаб, ортга қайтариб бўлмайди. Жамоамни қийин аҳволга солиб қўйдим. Бундай бўлишини кутмагандим. Ўйинга киришиб кетганимдан, бироз қизиққонлик қилиб юбордим шекилли. Жуда афсусдаман. Мағлубиятдан сўнг ўзимни айбдордек хис қилдим. Лекин жамоадошларим кўнглимни кўтарди. Ёши катта футболчилар эса бу каби холатлар ҳам учраб туришини билдирди.

- Бу сизнинг биринчи қизил карточкангиз эмас. Чунки илгари ҳам бу каби холатлар сиз билан учраганди. Тўғрими?
- Ҳа. Нима десам бўлади. Майдонга чиққач, бироз қизиқишиб кетаман ва ўзим билмаган холда, сариқ ва қизил карточка олишга мажбур бўламан.

- Финалдаги қизилдан сўнг ўзингиз учун керакли хулосаларни чиқариб олган бўлсангиз керак?
- Албатта. Тажрибали футболчилар менга далда бўлди ва шу каби холатлар учраб туришини, асосийси тўғри хулоса чиқариб олиш эканлигини билдириб ўтди. Ҳеч бир футболчи жарохатдан кафолатланмагани каби, қизил карточка олмайди деб бўлмайди. Келгусида имкон қадар карточка олмасликка харакат қиламан.

- Энди чемпионат доирасида жамоангизнинг кейинги баҳси “Пахтакор”га қарши ўтади. Муҳим ўйинда “Бунёдкор”га ёрдам бера олмайсиз...
- Афсуски шундай. Финалдан сўнг мураббийлар штаби футболчиларни кейинги ўйинга руҳан тайёрламоқда. Ишонаманки жамоадошларим “шерлар”га қарши баҳсда керакли натижани қўлга кирита олади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика