UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  1 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  8 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  2 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  17 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  86 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  64

Акмал Холматов: "Юрий Саркисян каби мураббийни бошқа кўрмадим" Янгиликлар

Акмал Холматов: "Юрий Саркисян каби мураббийни бошқа кўрмадим"

Таниқли собиқ футболчи, ҳозирда "Олимпик" клубининг U-18 жамоаси бош мураббийи Акмал Холматов ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Мазкур жараён савол-жавоб кўринишида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Акмал ака, "Пахтакор"га ўтишингизга сабаб нима бўлган?

- Биринчидан ўшанда "Пахтакор"га ўтсам ОЧЛда ўйнашим мумкин эди. Шунингдек, тошкентликлар менга молиявий жиҳатдан анча қулай ойлик маош таклиф қилишган. Бу саволга турлича баландарвоз жавоб беришим ҳам мумкин эди, лекин тўғрисини айтишни маъқул кўрдим.

- Фарғонада "Пахтакор" таркибида келиб "Нефтчи" билан ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Юрий Цой дарвозасига гол ургандингиз. Ўшанда бош мураббий Юрий Саркисян, шунингдек жамоа мухлислари ҳам сиздан қаттиқ ранжишганди...


- Тўғри, ўшанда ўзимда ҳам ёмон ҳиссиётлар бўлган. Лекин бу футбол, қайсидир жамоа футболчиси рақиб сафига қўшилса, одатда ўзи шунақа бўлади. Мен дарҳол мухлислардан кечирим сўрагандим. Юрий Саркисян ютқазишни ёмон кўради, яъни қабул қилиши ўта оғир кечадиган мураббий. Шу сабаб урган голимдан сўнг жаҳли чиққан. Лекин ўйиндан сўнг ўзаро суҳбатимиз яхши ўтган.

- Фарзандингиз Диёр Холматовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Агар унга "Нефтчи"дан таклиф тушса келиши мумкинми?


- Диёрни "Пахтакор"даги ўйинларини кўриб хурсанд бўлаяпмиз. У ҳозирда Тошкент клуби аъзоси ва жамоаси учун астойдил ҳаракат қилиши, ютуқ ва ғалабаларида ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Мен бу борада бирон нарса дея олмайман, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Диёр Холматов Ўзбекистон фуқаросими?

- Ҳа, албатта. Диёр Ўзбекистон фуқароси.

- "Нефтчи" сизга нималар берди, сиз жамоага нима бера олдингиз?


- "Нефтчи" менга иқтисодий жиҳатдан ҳамма нарса берди. Уй-жой, ойлик маош ва ҳок. Шунингдек, айнан "Нефтчи" сафида Акмал Холматов бўлиб танилдим. Мен жамоага нима бера олдим? Бу саволга кўпроқ мухлислар жавоб беришга ҳақли, яъни сизлар. Мен жамоа учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим, ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшдим деб айта оламан.




- Диёр Холматовга чақириқ бўлса қайси терма жамоада ўйнайди?

- Диёр фақат Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайди. Ўз устида яхши ишласа, астойдил меҳнат қилса албатта Ўзбекистон МТЖдан чақирув олади.

- Сизнингча, ҳақиқий иқтидори бор бола келажакда яхши футболчи бўла оладими? Айтайлик, бунда унинг моддий имкониятлари ҳам муҳимми?


- Агар ўз устида ишласа албатта яхши футболчи бўлади. Машғулотларда ўзини қийнамаса, ҳаракат қилмаса минг иқтидори бор бўлса ҳам узоққа бормайди. Моддий имконияти? Мен бу саволга биринчи бор дуч келдим. Ўз устида ишласа, иқтидори бор бўлса бу ерда пулнинг ўрни ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

- Ўзбекистон МТЖни хорижлик мураббий Сречко Катанец қабул қилиб олди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?


- Мен ҳозир бу борада ҳеч нарса айта олмайман, шунингдек уларнинг ишига баҳо беришга ҳаққим йўқ. Биз ҳаммамиз Ўзбекистон МТЖни жаҳон чемпионатига чиқишини истаймиз, умид қиламиз ва мухлис сифатида қўллаб-қувватлаймиз. Балки Сречко Катанецнинг келгани яхшиликкадир, айнан у терма жамоамиз жаҳон чемпионатига олиб чиқар. Фикримча, унинг келгани тўғри бўлди.

- Нима деб ўйлайсиз, нега "Нефтчи"дан кетган футболчилар Фарғонадаги каби ёрқин ўйнай олмаган?

- Фикримча, бу ерда мураббийнинг ўрни муҳим бўлган. Юрий Саркисян қандай руҳлантиришни биларди. Бундан ташқари янги жамоа, янги муҳит, адаптация жараёнининг ўзи ҳам футболчини руҳан синдириб қўйиши мумкин деб ўйлайман.

- Келажакда катта жамоаларни бошқариш ниятингиз борми?

- Албатта бор. Ҳозир мураббийлик курсларида ўқияпман, бошқа мураббийлардан ўрганаяпман. Келажакда сиз айтгандек катта мураббий сифатида ишлаш ниятим бор.

- Ҳозирги "Нефтчи" ҳақида фикрингиз қандай? Жамоанинг ўйинларини кўриб бораяпсизми?


- Ҳозирги "Нефтчи" ҳақида фикрим ижобий. Жамоада яхши мураббий ва кучли футболчилар жам бўлган. Илоҳим шу йили "Нефтчи" Суперлигага қайтсин, бунга барчамиз умид қиламиз. Ҳамма ўйинларини эмас, имконим бор пайтда "Нефтчи" иштирокидаги учрашувларни кўриб бораяпман.

- Сизда қайси давлат фуқаролиги бор?


- Менда фақат Ўзбекистон фуқаролиги бор. Тожикистон терма жамоасида ФИФАнинг махсус хати асосида ўйнар эдим, чунки ўша ерда туғилганман.

- Ҳозирда ўзбек футболчилари жисмонан кучсизми? Ўйинлар давомида шифокорлар майдонга кўп чиқишади, бу ҳақида фикрингиз қандай?


- Йўқ, ундай эмас деб ўйлайман.

Ҳозир футбол тез бўлиб кетди. Шунинг учун майдонда жароҳатлар кўп бўлаяпти. Тез футболда хавфли холатлардан ўзини олиб қочиш қийин бўлади. Бу борадаги фикрим шундай.

- "Нефтчи"да ўйнаётган вақтингизда "Пахтакор"дан бошқа Осиё ёки Европа клубларидан таклиф олганмисиз?

- Йўқ, менда бундай таклифлар бўлмаган.

- Сизни "Пахтакор"га ким таклиф қилган? Бунга Юрий Саркисяннинг муносабати қандай бўлган?


- Мени "Пахтакор"га Самвел Бабаян таклиф қилганди. Кетишимдан олдин Юрий Вазгенович билан бир оз тушунмовчилик холати бўлган. Лекин кейинчалик бу тушунмовчилик барҳам топган.

- Ўзбекистон чемпионатларида сиз кўрган энг кучли легионер ким бўлган?


- Шахсий фикримча, "Пахтакор"да Боян Миладинович.

- Фаолиятингиз давомида энг яхши голингиз қайси деб ҳисоблайсиз?


- Мен учун ҳамма голларим бирдек қадрли. Масалан "Нефтчи"да ўйнаган вақтимда жамоа учун ғалаба келтирган голни урган бўлсам, у энг яхшиси. Чунки биз учун жамоада ғалабаси урилган гол энг яхши эди, уни ким киритишининг фарқи йўқ бўлган.

- Фарғонанинг бошқа жамоалари, яъни "Турон" ва "Қўқон-1912" клублари ҳақида фикрингиз қандай?


- Албатта фикрим ижобий. Водийда футболни жуда яхши кўришади. Шундай экан, жамоалар сони қанчалик кўп бўлса рақобат бўлади, ўша худудда футбол янада ривожланади.

- Футболдаги яқин дўстингиз ким бўлган?


- Барча футболчилар бирдек аҳил оиламиз. Шу сабабдан ҳамма футболчилар менинг яқин дўстим ҳисобланади.



- Дунё футболида қайси мураббийни энг кучли деб баҳолайсиз?


- Шахсий фикрим, ҳозирда "Манчестр Сити" бош мураббийи Гвардиолани энг кучли деб ҳисоблайман.

- Юрий Саркисян билан учрашиб турасизми?


- Ҳа, албатта. Юрий Вазгеновичнинг уйларига бориб тураман, телефонда ҳам гаплашиб турамиз. Байрамларда бир-биримизни табриклаймиз, илоҳим бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлсинлар.

- Ўзбекистонда Саркисяннинг издошларини кўраяпсизми?


- Издошларини билмадим, бирон нарса дея олмайман. Лекин ҳозирга қадар Юрий Вазгенович каби мураббийни бошқа кўрмадим.

- Футболчилик фаолиятингизга қайтиш имкони бўлганида нимани ўзгартирган бўлардингиз?


- Билмадим. Фикримча "Нефтчи"дан ҳеч қачон кетмаган бўлардим.

- Сизнингча, футболчилик қийинми ёки мураббийлик?


- Албатта мураббийлик қийинроқ. Футболчиликда масъулия фақат ўзингиз учун бўлади. Мураббийликда камида 25 нафар футболчи учун жавобгарсиз, уларнинг масъулияти сизнинг зиммангизда бўлади. Иккисининг фарқи жуда катта.

- Акмал ака, таклифимизни қабул қилиб биз билан мулоқотда бўлганлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

- Сизларга ҳам раҳмат эътибор учун. Илоҳим "Нефтчи" бу йил Суперлигага қайтсин, аввалги каби ютуқларга эришсин. Жамоага фақат омад ва ғалабалар тилайман.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика