UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  4 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2

Акмал Турсунбоев: «Ўтказиб юборилган голларда доим дарвозабоннинг ҳам айби бўлади» Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: «Ўтказиб юборилган голларда доим дарвозабоннинг ҳам айби бўлади»

«Бухоро» - «Андижон» учрашувида ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборган Акмал Турсунбоевдан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

Гарчи Турсунбоевнинг йирик мағлубиятдан кейин кайфияти тушкун бўлишига қарамай, ўзини профессионалларча тутиб, мухлислар учун ўз фикрларини билдириб ўтди. Бунинг учун Акмалга қойил қолдик.

- Тўғриси, бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин аниқ бир нарса дейиш қийин. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Бухорога имкон қадар ютқазмаслик мақсадида келгандик. Рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар кўп. Уларда ўйин савияси ҳам яхши даражада эканлигини айтган бўлардим.

- Бизда ҳам бир қатор голли вазиятлар бўлди. Аммо улардан оқилона фойдалана олмадик. Ўйиндан олдин жамоадошларимга айтгандим, менга жуда кўп иш бўлишини.

- Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак. Менимча ҳаммасини қайтариш мумкин эди. Биласизми ҳар доим ўтказиб юборилган голларда дарвозабонлар барибир айбдор бўлади. Шу боис мен ҳам қайсидир маънода «Бухоро» билан ўйиндаги голларда ўзимни айбдор ҳис қиламан. Ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Улар ҳам имкон қадар харакат қилди. Мағлубиятга бутун жамоа айбдор деган бўлардим, - дейди Турсунбоев.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика