UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53"Бусан И'Парк" - "Сеул". "Ўзбек дербиси" (асосий таркиблар)  3 14:28Coca Cola Суперлигаси. 9-турда ишлайдиган ҳакамлар маълум  6 14:14Coca Cola Суперлигаси марказлашган ҳолда давом этиши кутилмоқда   29 14:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57Olamsport: БАА UFCга пул бермоқда, Мэйвезер қайтмоқчи ва бошқа хабарлар  0 13:57Корея клубини тарк этган Хуршид Ғиёсов трансфер ойнаси очилмай туриб Ўзбекистон чемпионатида ўйнай оладими?   7 13:52Соат 15:00да Чемпионлар Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  5 13:44"Лацио" ўйинчиси Франция клубига ўтди  0 13:20АПЛ кечаги барча ўйинларда пенальти борасида хато қарор қабул қилинганини тан олди  19 12:57Гаттузо ва "Наполи" янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 12:39"Локомотив"дан қизиқ кўрсаткич  6 12:25"Аньянг": Ғиёсов билан тузилган шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди  18 12:00"Реал"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун қайдномаси. Таркибда сюрпризлар бор  16 11:55Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман"  1 11:33Шмейхель МЮнинг пенальтиси ҳақида: "Кечирасиз, бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда"  21

Акмал Шораҳмедов: "Хотиржамликка берилмасдан, масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб, берилган имкониятни қадрига етишимиз керак" Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: "Хотиржамликка берилмасдан, масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб, берилган имкониятни қадрига етишимиз керак"

Хабарингиз бор, бугун Республика махсус комиссияси ахборотида Ўзбекистон профессионал футбол клублари машғулотлари ҳамда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати, Суперлига ўйинларини мухлисларсиз ўтказиш учун рухсат берилди.

Шу муносабат билан АГМК матбуот хизмати футболни, машғулотларни соғиниб, яшил майдон тароватини қумсаган футболчиларидан бири, жамоа сардори Акмал Шораҳмедовнинг фикрлари билан қизиқди.

- Карантин пайтида барча футболчилар якка тартибда шуғулланиб, имкон қадар ўз спорт формасини ушлаб туришга ҳаракат қилди. Лекин бу жамоавий машғулот ўтказиш самарасини ёки завқини бермайди. Масалан, Германия Бундеслигасида ҳам кўплаб футболчилар иккинчи бўлимда чарчаб, ўйин тезлиги пасайиб қолмоқда. Ниҳоят бизда ҳам Германия, Англия ёки бошқа лигаларда бўлгани каби бугун рухсат берилди. Лекин бу нарса хотиржамликка берилиш кераклигини англатмайди. Худо кўрсатмасин, футболчилар орасидан коронавирус чиқмаслиги учун, тўлиқ гигиеник тартибларга риоя этган ҳолда, ҳар куни жамоа шифокорлари назоратида бўлиш, машғулотлардан олдин иситмаларни ўлчаб, доимий тиббий назорат ўрнатиш зарур бўлади. Нафақат футболчилар, балки клубдаги барча персонал энди мазкур рухсат ва ишончни тўла ҳис қилиб, масъулиятли бўлишга, гигиенага доимий риоя этишга мажбур. Бир футболчи ёки жамоа аъзосини деб бошланажак чемпионат чўзилиб кетмаслиги ёки ўхтаб қолмаслиги керак. Буни эса барча бирдек ҳис қилиши шарт. Бизга берилган имкониятни ва тақдим этилган шароитни қадрига етишимиз керак. 

Ёш болаларга ҳам машғулот очилгани қувонарли. Чунки улар ҳам уйда ўтириб зерикиб, қийналиб кетганди. Ўзимни ўғилларим футболчи, улар уйда ўтириб ортиқча вазн ҳам тўплашга муваффақ бўлишди. Менимча, иккита ўғлим 4-5 килограм ортиқча вазн қўшворишди. Мен эса бу борада қаттиқ режимга амал қилдим ва ўйлашимча, ортиқча вазн билан боғлиқ муаммо йўқ. Қанчалик ёши катта бўлгач, инсон ўз саломатлиги ва вазнига нисбатан анча жиддий қараркан. Айниқса футболчи учун муҳим. Чунки ҳали футбол бошланса, тезкор ёш футболчиларни қувиб етишга қийин бўлиб қолади. Шу учун ҳам ортиқча вазн борасида жиддий қарадим. Ҳавотирга ўрин йўқ.

Шунингдек, энди аввалгидек майдонга чиқишда ва ундан олдин ёки кейин қўл бериб ёки қучоқлашиб сўрашишларни вақтинча чеклаш керак. Бу борада ҳам маълум тартибда қатъий амал қилиш керак. Энди бу нарса одатий ҳаёт тарзига кириб қолиши мумкин. Яхши тарафи, бу нарса одатий грипп каби касалликларни ҳам юқишини камайтиради.

Карантин ва пауза барча жамоаларга бир хил шароитни тақдим этди. Лекин бундан ким қандай чиқиб кетиши номаълум. Ўйлашимча, қайси жамоа воҳлироқ чарчаб қолса, рақиб иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олиши мумкин. Фикримча, кўплаб голлар иккинчи бўлимда урилади. Масалан, Бундеслигада "Боруссия" - "Бавария" учрашувида марказий ҳимоячи, Боатенгни алмаштириб юборишди. Одатда марказий ҳимоячилар кам ўзгартирилади. Лекин Боатенг ўйин темпи юқори бўлмасада толиқиб қолганди. Бу жиҳат маълум вақт барча лигаларда кузатилади. Буёғига ким жисмоний тарафлама тезроқ оптимал ҳолатга кирса, ўша жамоада устунлик пайдо бўлади. 

Қўшимча ўзгаришлар, яъни 5 футболчини алмаштиришни қўллаб-қувватлайман. Жаҳон футболида буни бежизга жорий қилишмаган. Мазкур масала бўйича жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар билан ҳам маслаҳат қилишган ва кейин бу қарорга келинган деб ўйлайман. Жамоалар карантиндан чиқиб кетиш даврида қўшимча ўзгаришлар футбол ўйинини тезлигига бироз бўлсада ёрдам беради. Шунингдек, бу ўйин амалиётисиз қолиб кетадиган футболчиларга ҳам қўшимча имконият.

Мухлисларсиз футбол қизиқ эмас, тўғри. Лекин ҳозирги шароитда бутун дунё мазкур амалиётни қўлламоқда. Футбол қизиқ, яхши спорт тури. Лекин соғлик, хавфсизлик энг олий ўринда. Шу боис гарчи стадионларга мухлислар киритилмасада, футболни ишқибозлардан ҳам кўра кўпроқ соғинган футболчиларнинг чанқоғи бўш стадионда ҳам уларни ҳис қилиб ўйнашга етади. Ҳамма вазиятни тўғри тушуниб турибди. Уларнинг қўллаб-қувватлови ва олқишини барибир сезамиз. Ўйлашимча, футбол мусобақаларини тиклаш баробарида уйда ўтирган мухлисларга ва томошабинларга футбол ўйинларини томоша қилиш учун шароит яратиш.

Сўнгги пайтларда трендга чиққан мазкур ибора бу ҳолатга ҳам яхши тушади: "Биз сиз учун футбол ўйнаймиз, сиз эса биз ва ўзингиз учун уйда қолинг ҳамда футболни томоша қилинг!".

Ростини айтсам, Беларусь чемпионатидан кўра ўзимизнинг Суперлига даражаси юқори. Шу боисдан ҳам ўзбекистонлик футбол ишқибозлари катта қизиқиш билан чемпионатимизни кузатишади, деган фикрдаман. 

Чемпионатни қандай форматда ўтказиш уй-сафар тизимида қолиш ёки марказлаштирилган вариантда ўтказиш бўйича бир нарса дейиш мушкул. Ўйлашимча, ЎФА ва ПФЛ мазкур ҳолатни тўғри баҳолай олади. Бу ерда ҳамма вазиятни ҳисобга олиб, шунга монанд энг мақбул йўл танланиши керак бўлади. Уй-сафар тизимида ўйнашни ҳам, марказлаштирилган вариантда чемпионатни ўтказишни ҳам ҳозирги ҳолатда яхши ва ёмон, қулай ҳамда ноқулайликлари юзага келади. Ҳозирги кунда хавфли ёки хавфсиз ҳудудларга ажратмасдан, барча зарур чораларни қўриб, ҳамма ўзига эҳтиёт бўлиб юриши керак. Қийинчиликлар бўлиши аниқ ва бу табиий. Чунки биринчи маротаба бунақа ҳолатга, бундай шароитга тушилди. Муҳими, бошлаб олиш керак. Қолган камчиликлар секин-аста бартараф этилади. Буни тўғри тушуниш керак бўлади. ЎФА буни тўғри ҳал қилади, деган умиддаман. Бизнинг ишимиз майдонга чиқиб ўйнаш ва гигиеник тартиб қоидага қатъий амал қилиш. Карантин даврида кўплаб зарур соҳа вакиллари фидоийлик кўрсатиб, ўз хизматларини бажаришди. Биз ҳам энди халқимиз, футболни соғинган миллионлаб мухлисларимиз учун масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Футболчилар ҳам хизматдаги аскар каби ўз вазифасини сидқидилдан адо этмоғи керак. Шу ўринда барча тиббиёт ходимлари, хавфсизлик масалаларига жавобгар бўлган орган ходимлари, дўкон ва бозорларда фаолият кўрсатган тадбиркорлар ва шу даврда жонбозлик қилган барчага катта раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдираман.

Ҳукуматиз томонидан барча зарур чора-тадбирлар оқилона амалга оширилди ва ўйлашимча, карантин даврини халқимиз етарли тушунча хосил қилиб, юксак маданиятда ўтказди ва ўтказмоқда.

Олмалиқлик мухлисларга мурожаатим, аввало хавфсизлик, шу боис ўзингизни эҳтиёт қилинг! Биз эса сизларнинг қўллаб-қувватловингизни доим ҳис қиламиз ва ўйинларимиз билан хурсандчилик бағишлашга икки ҳисса куч билан ҳаракат қиламиз!

Очиғи, футболни жуда соғиндим. Нафақат мен, балки бугун АГМК жамоаси футбол соғинчида яшади. Буёғига оз қолди, ҳозирча эса телеэкран орқали "кўришамиз", - деди Акмал Шораҳмедов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
31 май 07:27:30
Atletico.Mad
Шуни бир неча йил олдин уйламайсанми
   
30 май 13:05:51
Neftchi Fergana uzb
Балли калла
   
30 май 12:44:58
ishonch
Тўппа тўғри
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг