Акмал Саитқулов: "Бугун жамоамиз кўтаринки кайфиятда ўйнади"
30 апр 2021 19:54
Янгиликлар
Акмал Саитқулов: "Бугун жамоамиз кўтаринки кайфиятда ўйнади"
Ўйин ҳақида
- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Улар бизни қийин вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бугун жамоамиз чиндан ҳам кўтаринки кайфиятда ўйнадилар. Футболчилар бугун асосий эътиборни ҳужумга қаратишди. Уларда кундан-кунга ишонч шаклланиб бормоқда.
- "Хоразм" жамоасига қарши чемпионат ўйинида худди шу ҳисобда мағлуб бўлгандинглар. Бугун жамоада нимадир ўзгардими? Рақибни айнан ушбу ҳисоб билан ютишни уддасидан чиқдинглар...
- "Хоразм" жамоасига қарши ўтказган ўйинимизни мураббийлар штаби билан таҳлил қилдик. Ўша ўйинда йўл қўйилган хато ва камчиликларимиздан келиб чиқиб хулоса қилдик. Бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди. “Хоразм" жамоаси очиқ футбол ўйнайди, биз ўйинга шундан келиб чиқиб тайёрландик.
- Иккинчи даврада "Шўртан" таркибига янги футболчилар жалб этилиб жамоа янада кучайса, Про-лигада қандай ўринларни мақсад қилаяпсизлар?
- Жамоамизни давралар оралиғида бир қатор маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқчимиз. Мақсадимиз хавфли худудларни тарк этган холда турнир жадвалида тобора юқорига интилиш.
Фикрлар