Акмал Ортиқов “Нефтчи”га ўтади...ми?

Narzulla Saydullayev
27 янв 2018, 22:00
Наманганлик дарвозабоннинг сўнгги йилларда ишлари ўзи истаганчалик юришмаяпти десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йилнинг биринчи қисмида “Навбаҳор”да асосан захирада қолиб кетган Ортиқов иккинчи даврада Про-лига қатнашчиси “Андижон”га ўтганди. “Бургутлар” таркибида Акмал етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Аммо шунга қарамай, 31 ёшли дарвозабон яна жамоасини ўзгартириш ниятида. 

Айтишларича унга “Цементчи” жамоаси таклиф билан чиққан. Лекин куни-кеча қувасойликларнинг бу йил супер лигада иштирок этмаслиги маълум бўлгач, жамоа аъзолари ёппасига “Нефтчи” клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Шу боис катта эхтимол билан Акмал Ортиқов ҳам фарғоналиклар йиғинига бориб қўшилади. Аммо унинг бу жамоада қолиши ҳозирча аниқ эмас.  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia