Акция: Ренат Байрамовга ёрдам берамиз

Narzulla Saydullayev
29 фев 2016, 16:08
Бугун ижтимоий тармоқларда, Ренат Байрамовга оид хунук хабар тарқалди.

Ренатнинг ота - онаси Габибат ва Куджатлар хонадони номидан, уларнинг яқин дўстлари "пост" қолдирган:

- Ҳурматли хамшаҳарлар! Дўстларимиз, Габибат ва Куджат Байрамовларни яхши танийсизлар. Уларнинг катта набиралари Имронга (Ренатнинг ўғли) мия саратони ташхиси қўйилди. Операция учун пул керак!!!

Зарафшон футбол мактаби тарбияланувчиси, "Қизилқум", "Пахтакор" ва "Навбаҳор" сафида ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи айни пайтда ёрдамга муҳтож.

Хабарни ёзишни ҳеч ким биздан илтимос қилгани йўқ. Шунчаки, ўз пайтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепкан футболчи учун ёрдам беришимиз керак деган фикрга келдик.

Тез кунларда, ОЧЛнинг 2-тур ўйини якунига етганидан сўнг, Имрон Байрамов учун атаб ўтказадиган акциямиз ҳақида маълумот берамиз.

Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун!


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›