

"Янги мавсум олдидан "Олмалиқ" клубининг янги мураббийлар штаби менга таклиф билан чиқишди. Раҳбарият клуб олдига катта мақсадлар қўйилаётганини маълум қилди. Менга ишонч билдиришгани учун шу жамоани танладим", - дейди Акбар Тўраев.
- Дарвозабонлар ўртасидаги рақобат қандай даражада?
- "Олмалиқ"да 4 нафар дарвозабон бор. Мендан ташқари Хуршид Ходжаев, ёш Низом Зиёвуддинов ва яқинда жамоага келган Аброр Каримов. Ким ўйин куни тайёр бўлса мураббийлар ўша футболчини майдонга туширишади.
- Сизнингча "Олмалиқ" бу йил ОЧЛга йўлланма олишга қодирми?
- Албатта, бунга ишонаман. Ҳар бир ўйинда яхши ҳаракат қилиб хатоларни камроқ қилсак бунга эришамиз. Лекин "жўжани кузда санаймиз".
Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди




