⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!”
29 авг 2022 10:25
Янгиликлар
⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!”
Аввалроқ, Матиас Twitter'да укаси, шунингдек, Килиан Мбаппе ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилишга ваъда берган видеони жойлаганди. Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар шов-шувга сабаб бўлади.
Манбага кўра, Погба Марказий уюшган жиноятчилик агентлиги терговчиларига уни жорий йил март ойида болаликдаги дўстлари ва қуролланган икки шахс алдов йўли билан Париждаги уйлардан бирига олиб кириб, 13 млн евро тўлашни талаб қилганини айтган. Шу билан бирга жиноятчилар Погбани 13 йил давомида (профессионал фаолиятини бошлагунига қадар) яширинча ҳимоя қилганликларини даъво қилишган.
Жиноий гуруҳ Туринда ҳам Погбани бир неча бор қўрқитгани айтилмоқда. Полнинг қўшимча қилишича, шу йилнинг июль ойида “Ювентус” базаси ҳудудида жиноятчилар билан учрашув вақтида гуруҳда акаси Матиасни таниб қолган. Мазкур эпизоддан кейин ярим ҳимоячи клуб адвокатларига мурожаат қилди, улар полицияни хабардор қилишга қарор қилишди. Прокуратура ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар