Ака-ука Березуцкий "Витесс" мураббийлар штабида иш бошлайди

Москванинг ЦСКА ва Россия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Василий Березуцкий акаси Алексей билан 2019 йилнинг 3 январь куни "Витесс" мураббийлар штабига Португалия йиғинида қўшилишларини айтиб ўтди.

Бугун Москвадаги мураббийлар олий мактабида ака-ука Березуцкий А категориясини қўлга киритиш учун имтиҳон топширадилар. Слуцкий шу йилнинг июнь ойида "Витесс" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Ака-ука ҳимоячилар эса ёзда футболчилик фаолиятларини якунлашганини эълон қилишган.

"Имтиҳон ўтиб олиши кутяпмиз, кейин агар барчаси режадагидек бўлса, 3 январь куни "Витесс"га Португалияда қўшиламиз. Шартнома имзоланган, менимча. Лавозим? Бош мураббий ёрдамчилари бўламиз", - деди Березуцкий.


Манба: rsport.ria.ru