Аҳмедов: “Менимча, бизга халқаро тажриба етишмади”

Narzulla Saydullayev
19 сен 2014, 07:55
“Краснодар” ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа Лигаси доирасидаги “Лилль” клубига қарши ўтказилган ўйин (1:1) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта, ғалаба қозонишимиз учун яхшигина имконият юзага келганди. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Яхши ўйин намойиш этдик ҳам. Қолган учрашувларда ҳам худди бугунгидек ҳаракат қилишимиз лозим.

Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Боз устига сафарда ўйнадик. Афсуски, иккинчи бўлимда дарвозани ишғол қила олмадим. Ўзим истагандек зарба бера олмадим. Дарвозабон тўпни қайси бурчакка тепишимни топди.

Дарвозагача 5 метр қолганди. Мен зарба бериш, у эса уни бартараф этиш ҳақида ўйлаётганди. Бу ерда мен ўзимни айбдор деб хисоблайман. Кейин Эньема ҳам қутқарди. Менимча, бугун бизга халқаро тажриба етишмади”, — деди Аҳмедов “Р-Спорт”га берган интервьюсида.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com