UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган" Янгиликлар

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган"

Одил Аҳмедов "Анжи"да тўп тепган пайтларидаги хотиралари билан бўлишди.

- "Анжи"нинг қайси томони клуб даражасига тўғри келмасди?

- Маъмурлар (администраторлар)дан бошқа ҳаммаси зўр эди. Масалан, машғулотдан сўнг кир кийимларни саватга ташлардик, улар ювилиб, қайтариб олиб келинарди, қай бири кимнинг формаси эканлигини ўзимиз излардик.

Кейин "Бавария" маъмури таклиф қилинди ва у ҳаммасини тартибга келтирди: Машғулотга келасан, ҳаммаси тайёр, сўрайсан - беради.

- "Анжи"да нима сизни кўпроқ ҳайратга солган?

- "Анжи" эгаси Сулейман Керимов Роберто Карлосга ўйинчоқ "Бугатти" совға қилган. Унинг ичида ҳақиқий машинанинг калитлари бор эди. Карлос - жуда оддий, позитив инсон. Унга қараб, бу йигит афсона дейиш қийин эди.

- "Игорь Денисов "Анжи"нинг қора танли футболчилари ҳақида кўп ёқимсиз гапларни айтган". Шу сўзларингизга аниқлик киритиб кетсангиз.

- Денисов - ўз феълига эга футболчи. Қайсидир баҳсдан сўнг у Диарра ёки Буссуфа билан тортишиб қолди ва жанжал бошланди: Жамоа гуруҳларга бўлиниб олди. Кейинроқ Гус Хиддинк кетди, бизга воқеалар ривожи ўзгарганини, истаган инсон клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтишди.

Хиддинк катта обрўга эга эди, бироқ жамоадаги деярли барча нарсани Самуэль Это'О ҳал қиларди. У гол уришни, ғалаба қозонишни хоҳларди, клуб учун кўплаб яхши ишлар қилган. Масалан, футболчиларнинг мукофот пулидан пул йиғиб, маъмурлар ва бошқа ходимларга берган.

Шу билан бирга Это'О "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни "Анжи"дан олиб ташлаган. Бразилиялик ҳимоячининг кетиши фойдамизга ишлган: У 40 ёшларда эди, аввалги Карлосдан асар ҳам қолмаганди" - дейди Одил Аҳмедов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика