Агуэро Сампаолининг сўзлари ҳақида: "Хоҳлаганини гапирсин"

Aslanov Jasurbek
22 июн 2018, 13:40
"Манчестер Сити" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Хорватияга қарши учрашувдан (0:3) сўнг, бош мураббийи Хорхе Сампаоли сўзларига изоҳ берди.

Хорватлар билан баҳсдан сўнг Сампаоли баъзи футболчилар унинг ғояларига кўника олмагани ва талаб даражасида ҳаракат қилмаётганини айтди.

"Хоҳлаганини гапирсин" - дейди Агуэро.

Аргентина терма жамоаси Хорватияга қарши учрашувдан сўнг жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқиш имкониятини пасайтирди. Сампаоли шогирдлари биринчи турда Исландия билан дуранг (1:1) қайд этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Metro