Агуэро навбатдаги муаммога дуч келди

Eldor Akmurzayev
21 янв 2021, 19:20
“Манчестер Сити” расмий сайти Серхио Агуэрода коронавирус аниқлангани ҳақида баёнот берди.

Аввалроқ, футболчи COVID-19'ни юқтирган таниши билан яқин алоқада бўлгани учун изоляцияга олинганди. Энди эса унинг ўзида ҳам вирус борлиги маълум бўлди.

Аргентиналик жорий мавсум АПЛда 5 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади. У жароҳати туфайли кўплаб учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity