

"The Sun" хабарига кўра, агарда спорт арбитраж суди "Сити"нинг чекловини бекор қилмайдиган бўлса, футболчини қўйиб юборишга мажбур бўлади.
Футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетишни истамаяпти. Бироқ ЕЧЛда ўйнагиси келяпти. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади. Унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Агуэро 2011 йилдан буён "шаҳарликлар" таркибида ҳаракат қилмоқда. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 367 ўйинда 254 гол ва 72 ассистентлик қайд этди.



