

"Аслида бу икки жамоани бир-бирига тенглаштириш жуда қийин. Чунки вақтлар ўзгарди, шунингдек, лига ҳам бошқача. Бироқ ушбу жамоаларнинг тарихда қолдираётган излари жуда беқиёс.
"Барселона"да Мессининг ажойиб ҳаракатлари ва Бускетс, Хави, Иньестанинг марказдаги ҳукмронлиги бетакрор бўлди. "Манчестер Сити" эса катта меҳнат эвазига дунёнинг энг рақобатбардош лигасида ўйинларни бошқармоқда. Бу эса жуда қийин", - деди Агуэро.
Айни дамда "Манчестер Сити" требл қайд этишга яқин турибди. Пеп Гвардиола 2009 йили "Барселона" билан гекса-трик қайд этган, яъни, 6та совринга эга чиққанди.



