UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Агуэро Анрини ортда қолдирди ва АПЛ тарихида энг яхшиси бўлди, лекин... Янгиликлар

Агуэро Анрини ортда қолдирди ва АПЛ тарихида энг яхшиси бўлди, лекин...

Лекин Пеп уни энг яхши форвард деб ҳисобламайди.

Кеча "Манчестер Сити" жамоаси  меҳмонда "Астон Вилла"га қарши майдонга тушди ва 6:1 ҳисобида ғалабага эришди. Пеп шогирдлари 90-дақиқада гол ўтказиб юбордилар: ўйинчилар гол уришдан чарчаб, кичик хато юз берди — Гюндоган Трезегени тепди ва пенальти белгиланди.

Кун қаҳрамони — Серхио Агуэро. Аргентиналик 3та гол урди. Натижада "Вилла"га қарши ўйиндан сўнг "Сити" форвардининг исми АПЛ афсоналари орасига зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилди. Масалан, лига тархидаги энг яхши тўпурарлар бешлигига кирди. Шу ҳаракати бўлса, бу кетишда 4-лик, кейин 3-ликдан ўрин олиши аниқ. Қолаверса, у АПЛ тарихидаги энг яхши чет эллик тўпурар Анридан ҳам ўзиб кетди.

Ва бу ҳаммаси эмас. Қуйидаги фактлар билан танишинг.

• Агуэро  — АПЛ тўпурарлари пойгасида (барча даврларда) "ТОП-5"да фақат бир клуб учун гол урган ягона ўйинчи.

• Якшанба куни айнан Агуэро "Астон Вилла"ни енгди, бироқ у топ-клубларга ҳам етарлича гол уради. Унинг 177та голларидан 11таси — "Тоттенхэм", 10таси — "Челси", 8таси — "Арсенал" ва "МЮ", 7таси — "Ливерпуль" дарвозасига урилган. Энг кўп марта "Ньюкасл" (15) дарвозасини ишғол этган. Яна бир муҳим факт: "МЮ" дарвозасига аргентиналикдан фақат битта ўйинчи кўпроқ гол урган — Алан Ширер (10).

• Агуэро голлар самарадорлиги бўйича АПЛда 100дан ортиқ гол урган форвардлардан олдиндадир. У ўртача ҳар 106 дақиқада гол уради, Кейн ҳар 120 минутда, Анри эса ҳар 122 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилади.

Агуэро билан бирга фаолият юритадиган инсонлар ҳам булар шунчаки тасодиф эмаслигини таъкидлашмоқда: "У доим ҳамма нарсани таҳлил қилади, дарвозабонларнинг ўйин услубини ўрганади — дейди "Сити"нинг собиқ кипери Вилли Кабальеро "The Athletic" нашрига берган интервьюсида. — У бирга-бир вазиятга чиқар экан, рақиб дарвозабони услубидан келиб чиққан ҳолда зарбани амалга оширади".

Жолеон Лескотт ҳам ҳайратда: "Унинг илк машғулоти ёдимда. У Компанини алдаб ўтди, мени ҳам ортда қолдирди. Лекин бу пайтга келиб Винни (Компани) оёққа туриб улгурганди ва тўпни олиб қўядигандек эди. Бироқ Агуэро уни яна алдаб ўтди ва мен Компанига қараб, ўйлаб қолдим: "Ҳа, бу ажойиб трансфер". У АПЛнинг бошқа форвардларидан фарқли тарзда ажралиб туради".

Пеп ўйинчи ҳақида шундай дейди:

— "Сиз ишлаган форвардлар орасида энг яхшиси Агуэроми?", — деб сўрашди Гвардиоладан "Вилла"га қарши ўйиндан сўнг.
— Энг яхшиси - Месси.
У ҳолда, энг яхши "тўққизинчи рақамли" футболчингизми?
— Месси ҳам энг яхши "9", ҳам "10", "11", "6" ва "4" рақамлар ҳам у.

Гвардиола "Сити"ни йиртқичга айлантирди, аммо Пеп келгунча ҳам Агуэро йиртқич футболчи эди. Каталониялик АПЛга келганида, Серхио ҳисобида 125 ўйин бор эди. Шу билан бирга, Пеп ва Серхио ўртасидаги муносабат идеал эмас. Ҳаммаси арзимаган нарсадан бошланганди: Агуэро жамоадошлари орасида инглиз тилида энг ёмон сўзлашадиган ўйинчи эди. Гвардиола эса барча футболчилар равон гапиришларини талаб қиларди (мисол учун, шу масала юзасидан Александр Глеб билан ҳам жанжаллашган).

Футболчи Манчестерга кўчиб ўтганида илк муаммолардан бири Агуэронинг прессингда фаол қатнашмаслиги бўлган эди. Пеп ва Серхио ўртасидаги асосий можаро 2016/17 йилги мавсум — ЕЧЛ доирасида "Барса"га қарши баҳсда форвард захирада қолдирилганида содир бўлган (натижада 0:4 ҳисоб билан мағлуб бўлишган). Шундай бўлса-да, Гвардиола улар ўртасида ҳеч қандай низо йўқлигини таъкидлаган: "У нега захира ўриндиғидан жой олди? Шунчаки ярим ҳимояда менга яна бир ўйинчи керак эди".

Ўша мавсумда Пеп Агуэронинг ҳимоядаги ҳаракатлари уни ҳайрон қолдирмагани ҳақида айтганди: "Албатта, у Габи ёки Бернардо Силва каби кўп ҳаракат қила олмайди, лекин ҳар бир футболчининг устун жиҳатлари бўлади.

Йиллар ўтмоқда ва мураббий ҳамда футболчи ўртасида бу борадаги келишмовчиликлар ҳақидаги гаплар камайиб бормоқда. Бу мавсум ҳужумчи ва мураббий захира ўриндиғидаёқ жанжаллашиб қолишди. Кейинроқ Пеп вазиятга ойдинлик киритди: Агуэро мураббий унинг ўйинидан мамнун бўлмаган деб ўйлади, аслида эса унга ҳеч қандай эътирози йўқ эди. Бу шунчаки тушунмовчилик.

Вақт ўтиб Агуэро тактик жиҳатдан анча кучайди, аммо барибир Гвардиола "дунёсида" энг яхши бўла олмади.

Айтганча, бу кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган бўлса ҳам керак, лекин Агуэро 2011 йил "Сити"га бор йўғи 36 млн евро эвазига кўчиб ўтганди. Лекин ўша келишувда испанларни хурсанд қиладиган пунктлар ҳам бор эди: Агуэронинг ҳар 15та голига "Атлетико" 250 мингдан, ҳар 25 ўйин учун – яна 250, АПЛ чемпионлиги учун эса яна бир миллиондан ишлаб оларди.

Мавсумнинг дахшатли якуни ёдингиздами? 11/12-йиллар мавсуми охирида Агуэро ўйиннинг 93:20 (94-дақиқасида) титулни жамоасига олиб берди. Бу гол аргентиналик учун мавсумдаги 30-си эди. Шу сонияда "Атлетико" 1,25 млн евро ишлаб олганди. Агуэро эса клуб тарихидан алоҳида жой олган. Энди эса у – АПЛ афсонасига айланди!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика