

“Англияда барча журналистлар, ҳамма телеканаллар, умуман бутун аудитория “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилади. Шубҳасиз ҳамма!”, дейди Агуэро.
33 ёшли аргентиналик юрагидаги муаммолар туфайли декабрда бутсасини михга илди. У 2011-2021 йилларда “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб, 260 гол билан “Сити” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганди.



