

Олмалиқда АГМК ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечган учрашув курашларга бой тарзда кечди. Якунда "аждарлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқишди.

Шу тариқа, Қарши клуби АГМКнинг мамлакат кубоги финалига чиқиш бўйича сериясига барҳам берди. Бунга қадар олмалиқликлар кетма-кет уч бор финалда тўп тепишган. Уларнинг бирида ғалаба қозонишган бўлса, иккитасида мағлубият аламини тотиб кўришган эди.
2018 йил: АГМК – "Пахтакор" 3:1
2019 йил: "Пахтакор" – АГМК 3:0
2020 йил: АГМК – "Пахтакор" 0:3
P.S. Барча ўйинлар нейтрал майдонларда ташкиллаштирилган.



