

Бунга қадар Туркманистон (1:0) миллий терма жамоаси, Хитой Суперлигаси вакиллари — “Циндао Ҳуанхай” (3:1) ва “Шаньдун Лунэн”га (0:2) қарши назорат учрашувларини ўтказган АГМКнинг бу галги рақиби ОЧЛ иштирокчиси — “Шанхай СИПГ” жамоаси бўлади.
Мазкур жамоада жаҳон футболи (Оскар, Халк, Арнаутович) ва осиё футболи (Одил Аҳмедов) юлдузлари тўп тепади.
Ўйин 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
“Шанхай СИПГ”га қарши кечадиган учрашув АГМКнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги баҳсига айланади ва АГМК 11 февраль куни БААдаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келади.



