

Жамоа машғулотларда тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Кечки машғулот якунлангач, клуб таркибида биринчи даврада фаолият олиб борган икки футболчи Қаҳрамон Баҳодиров ва Иброҳим Нумонов жамоани тарк этди. Жамоа раҳбарияти ва барча аъзолари ҳар икки футболчининг АГМКдаги иштироки учун ташаккур билдиради ва келгуси футболдаги фаолиятларига омад тилайди.

Футболчилар эртага куннинг биринчи ярмида ЎФА техник ривожлантириш бошқармаси илмий методик бўлими томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ ёзги нормативларни топширишади.



