UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  10 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе Янгиликлар

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе

АГМК ПФК матбуот хизмати жамоанинг навбатдаги трансфери, европалик ҳужумчи Мате Ватсадзени олмалиқликлар сафига қўшилганини эълон қилди.

"Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Жадаллик билан давом этаётган селекция ишлари натижасида клубимиз навбатдаги трансферга қўл урди. Эндиликда АГМК жамоаси шарафини Мате Ватсадзе ҳимоя қилади. 

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8та голга муаллифлик қилган.

Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.

Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48та гол урган.

Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117та гол муаллифига айланган.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Мате!

Умид қиламизки, Мате Ватсадзе янги мавсумда АГМК жамоаси сафида ёрқин ўйинларни намойиш этиб, кўплаб голлар муаллифига айланади ва жамоамиз тарихида ўз номини ёзиб қўйишга муваффақ бўлади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Мате Ватсадзе ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1988 йил, 17 декабрь

Туғилган жойи: Грузия

Ёши: 31

Позиция: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси (2005-2010, 2018), "Волга" (Россия, 2011), "Дила" (2012), "Орхус" (Дания, 2012-2016), "Локомотив" Тбилиси (2016), "Виборг" (Дания, 2016-2017), "Силькеборг" (Дания, 2018), "Лиепая" (Латвия, 2019), "Қизилқум" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2020-...)

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика