UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

АГМК Украина клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АГМК Украина клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  АГМК
Кеча АГМК яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Украина чемпионати вакилига қарши учрашув иккинчи хориж йиғини доирасида учинчи ўйин бўлди. Бу баҳсда 16 нафар футболчи иштирок этди.

Январь ойида ҳам бу жамоалар бир марта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган ва ўша баҳсда луганскликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу галги тўқнашув ҳам қизиқарли ва курашчан руҳда ўтди. Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Жарима майдони ичида Роман Абдулов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнаганлиги боис, пенальти белгиланди. "Заря" футболчиси бундан унумли фойдаланди. 39-дақиқада ҳакам рақиб дарвозабони ишлатган қўполлик сабаб пенальти белгилади. Музаффар Музаффаров тепган тўпни Лунин қайтаришга эришди. Иккинчи таймда АГМК футболчилари рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракатлана бошлашди. Бу 75-дақиқада ўз самарасини берди. Қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Ғулом-Ҳайдар Ғуломов бир зарб билан дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни йўллади. Ҳисоб тенглашгач, жамоада яна бир нечта гол уриш имконияти бўлди. Якуний зарбаларга аниқлик етишмаганлиги боис, ўйин шу ҳисобда якунига етди.

АГМК режасига кўра навбатдаги баҳс 14 февраль куни Харьков шаҳрининг "Гелиос" жамоасига қарши бўлиб ўтади. 15 февраль куни эса Туркманистон чемпиони "Олтин Аср" спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Назорат ўйинининг сўнгиси 17 февраль куни Грузия чемпионати вакили "Рустави" жамоасига қарши бўлиб ўтади.


АГМК - "Заря" (Украина) 1:1

Гол: Ғулом Ҳайдар Ғуломов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика