АГМК штат жадвалини қайта кўриб чиқиши керак бўлади

Xayrulla Xoliqov
19 сен 2018, 17:27
АГМК футбол клубида бўлиб қайтган Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи штат жадвалидаги бир қатор камчиликларга эътибор қаратди.

Суперлига иштирокчиси бўлган жамоада шу вақтга қадар техник директор фаолият олиб бормаяпти. Жамоада шунингдек, тижорий масалалар билан шуғулланувчи масъул ҳам йўқ. ПФЛ ўйинлар чиптаси, фан-клуб билан ишлаш, ташқи реклама, ҳомийлар билан ишлаш, баннерларни жойлаштириш каби масалаларга жиддий эътибор қараётган бир пайтда АГМК клубида юқоридаги каби ишларга масъул ходимнинг ўзи йўқ. Бироқ клуб базасига кираверишда АГМК клуби профессионал клуб деб кўрсатилган. 

АГМК футзал жамоаси бир неча йилдан буён халқаро майдонда иштирок этади. Шунингдек, клуб Осиё футбол конфедерацияси қўйган талаблар бўйича йилда икки марта лицензиялашдан ўтиши керак. Демак, АГМК клуби келаси мавсумдан эътиборан халқаро масалалар билан ишловчи ходимни ҳам рўйхатдан ўтказиши керак бўлади.

АГМК клубида сайт админи ўрни ҳам ташкил этилиши шарт. Матбуот котиби вазифалари “Металлург” борасидаги хулосада ўз ифодасини топганди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: pfl.uz