АГМК Шораҳмедов ва Нурматов билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
28 янв 2019, 14:01
ОЧЛ-2019 плей-офф босқичига тайёргарлик кўраётган АГМК клуби икки футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди.

Бугун 2019 йилги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган АГМК жамоамиз ўз таркибига икки нафар тажрибали футболчини қўшиб олди. 2018 йил "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Акмал  Шораҳмедов ҳамда "Бунёдкор" жамоаси таркибида кўп йиллар фаолият олиб борган ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов билан шартнома имзоланди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати