

Бугун Тимур Кападзе шогирдлари Олмалиқнинг АГМК клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мураббийлар ҳар б ири 30 дақиқалик бўлган 4 таймда 2тадан таркибни текширувдан ўтказиб олишди. "Жар" стадионида ўтказилган учрашувда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК умумий ҳисобда ғалаба қозонди — 2:1.

Ўзбекистон U-21 1:2 АГМК
"Жар" стадиони
Голлар: Ҳусайин Норчаев — Дилшод Жўраев, Муроджон Тошматов






