АГМК Ўзбекистон чемпионатидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилди

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2020, 13:23
Кеча Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шундай қилиб, АГМК Ўзбекистон чемпионатидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.

Олмалиқ шаҳри клуби бунга қадар чемпионат доирасида битта ўйинда 6та гол ўтказмаган эди. Бунгача энг йирик мағлубият 2017 йил "Локомотив"га қарши сафардаги баҳсда кузатилган эди - 0:5.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia