UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0

АГМК назорат учрашувида ғалаба қозонди, дебютант футболчилари гол урган ва самарали ҳаракатни амалга оширган Янгиликлар

АГМК назорат учрашувида ғалаба қозонди, дебютант футболчилари гол урган ва самарали ҳаракатни амалга оширган

Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида илк назорат беллашувини ўтказгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамиз 2020 йилдаги дастлабки назорат беллашувини ўтказди.

Назорат учрашувидаги рақиб Про-Лига А вакили Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси бўлди.

Тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини ўтказаётган ва асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратаётган жамоамиз ҳар иккала таймни турли хил таркибда ўтказди.

Биринчи бўлимда ўйнаган таркибда жамоамизга янги келиб қўшилган Санжар Турсунов ва Арслонмират Аманов ҳаракат қилишди. Эътиборлиси, жамоага қўшилган ҳар иккала янги футболчи самарали ҳаракатни амалга оширди. Аманов биринчи голга ассистентлик қилган бўлса, иккинчи голни жамоамиз дебютанти Санжар Турсунов киритди. Дастлабки голда жамоага қайтган Арслонмират Амановнинг тўп узатмасини Шаҳзод Нурматов голга айлантирган бўлса, иккинчи голни Нурматовнинг узатмасидан сўнг Санжар Турсунов ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

Иккинчи таймда жамоага янги қўшилган Хожимат Эркиновнинг ишлаган пенальтисини Элгужа Григалашвили голга айлантириб, учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0.

Шу тариқа жамоамиз дастлабки назорат баҳсини ишончли тарзда ўтказиб, йилни норасмий ғалаба билан бошлади.

Янги мавсумга тайёргарлик босқичининг мазкур қисми 26 январга қадар Тошкентда давом эттириш режалаштирилган. Шунингдек, режада 25 январь куни "Сурхон"га қарши назорат ўйини ўтказиш ҳам киритилган", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

Назорат ўйини

23 январь, пайшанба.

АГМК - "Оқ-тепа" 3:0

Қибрай стадиони.

Ҳакам: Азиз Асимов.

Голлар: Шаҳзод Нурматов (23, ассист: Аманов), Санжар Турсунов (44, ассист: Нурматов), Элгужа Григалашвили (77)

Биринчи бўлимда ўйнаган таркиб: Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев (Жасур Умаров, 38), Миржамол Қосимов, Санжар Турсунов - Арслонмират Аманов, Шаҳзод Нурматов, Мурод Тошматов.

Иккинчи бўлимда ўйнаган таркиб: Роман Абдулов - Мирғиёз Сулаймонов, Игорь Зонич, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Йован Жокич, Хожимат Эркинов - Фарҳод Имамов, Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили. 


P.S. Қайд этиш керакки, АГМК жамоаси сафида 2015-2016 йилги мавсумларда олмалиқликлар сафида ҳаракат қилган туркманистонлик вингер Арслонмират Аманов ҳаракат қилган. Кўринишидан, ўтган мавсумни "Локо"да ўтказган ва йил аввалида "темирйўлчилар"дан кетган маҳоратли футболчи собиқ жамоаси АГМКга қайтган. Шунингдек, "Пахтакор"га тегишли бўлган 2001 йилда туғилган иқтидорли футболчи Хожимат Эркинов ҳам мазкур баҳсда олмалиқликлар сафида ўйнаган ва учинчи гол урилишида пенальтини айнан Эркинов ишлаган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика