АГМК Минскдаги йиғинни мағлубият билан якунлади

Narzulla Saydullayev
28 июн 2018, 12:41
АГМК клуби Минск шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулотларига якун ясади.

Йиғин якунида жамоа режага кўра учинчи назорат ўйинида майдонга тушди. Бу йил Россия премьер лигасини тарк этган "СКА Хабаровск" жамоасига қарши учрашув Белоруссия футбол академияси машғулотлар майдонида бўлиб ўтди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, АГМК 5-дақиқада Музаффаржон Музаффаровнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жамоанинг бу галги рақиби бироз қўпол ва тажавужкор ўйин намойиш этди. Натижада бир қатор футболчилар баҳсни жароҳат сабаб охирига етказа олишмади. Якунда бу умумий натижага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Дастлаб 42-дақиқада Базелюк ҳисобни тенглаштирган бўлса, 63-дақиқада Кабутов жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

АГМК аъзолари бугун Минск-Тошкент йўналишида юртимизга қайтиб келишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz