UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

АГМК "Металлург" билан ўйиндаги ҳакамлик устидан шикоят қилди Янгиликлар

АГМК "Металлург" билан ўйиндаги ҳакамлик устидан шикоят қилди

АГМК матбуот хизмати чоп этган шикоят хатини ўзгартирмаган ҳолда тақдим этамиз.

Кеча АГМК учун ўзбек футболи мухлислари орзиқиб кутган мавсум, катта интрига ва қизиқишларга сабаб бўлиши кутилаётган навбатдаги чемпионат старт олди. Илк турдаёқ қуръа футбол мухлисларига катта қизиқиш уйғотган Тошкент вилояти дербисини тақдим этди.

Бекободда ўтказилган "Металлург" - АГМК учрашувида мухлислар тоза футбол кўришдан кўра, нисбатан қўпол ва хатоларга бой ўйин гувоҳига айланишди. Хусусан бунга об-ҳавонинг инжиқлиги, яъни Бекободда кузатилган кучли шамол ва қўшимчасига ҳакам томонидан бир жамоанинг фойдасига хизмат қилган, аксинча, иккинчи жамоа зарарига ишлаган қатор қарорлар ҳам футбол тарафлама ўйин безагига путур етказди.

Қизиғи, мазкур ўйин расмийлари эълон қилинган вақтда учрашувда VAR тизими ишлаши режалаштирилганди. Аммо ўйинга 2 кун қолганида ЎзПФЛ расман Тошкент вилояти дербисида техник сабабларга кўра VAR тизими ишлаши бекор бўлганини эълон қилганди. Принципиал қарама-қаршилик, илк турдаёқ дерби ўйини бўлгани учун кескинлик ва шиддат юқори темпда бўлиши ҳамда мазкур баҳсда ҳозирги замонавий футболнинг бир бўлагига айланган VAR тизими йўқлиги кўпчилик қатори жамоамиздаям кўплаб саволларни келтириб чиқарганди. Афсуски, айнан ўша саволлар ва VAR тизимининг ишламаганлиги ўйинда яққол сезилди ва бу жамоамиз зарарига ҳам ишлади аслида.

"Металлург" - АГМК учрашувидан кейин жамоамиз мураббийлар штаби кийиниш хонасида тезкорлик билан учрашув тасвири орқали ўйиндаги вазиятлар бўйича ҳакам Норсафаровнинг баҳсли қарорларини таҳлил қилиб, учрашув комиссари Владимир Назаровга мурожаат этиб, 2022 йилги мавсумда ЎзПФЛ томонидан ўтказиланадиган Мусобақалар регламентининг 14-боби, 14.1 ва 14.2 бандларидан фойдаланган ҳолда учрашувни бошқариб борган ҳакам Фирдавс Норсафаров чиқарган қарорлар ўйин натижасига таъсир кўрсатгани учун учрашув қайдномасига ўз эътирозларимизни киритдик.

АГМК ПФК эътирозларига кўра, "Металлург" - АГМК (1:0) учрашувининг қуйидаги вазиятларидаги баҳсли қарорлар бўйича шикоят қилади.

Дастлабки ҳолат, яъни учрашувнинг 15-дақиқасида Миржамол Қосимовга нисбатан рақиб футболчиси Фарҳод Бекмуродов икки оёқлаб сакраган ҳолда ўта қўпол тажовузкор ҳаракатни амалга оширди. Бекмуродов ўша вазиятда тўпга эмас, айнан Миржамол Қосимовга агрессив ҳаракатда жароҳат етказди. Вазиятга яқин турган Норсафаров эса Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди холос. Тўпга эмас, рақибга нисбатан атайин кескин ва агрессив ҳаракатда ўйнаган вазиятларни жаҳон футболида қизил карточка билан сийлашади. Норсафаров эса бу вазиятда қаттиққўл ёки қоидага амал қилишдан кўра юмшоқроқ қарор чиқариш билан чекланди!






Иккинчи эътирозли вазият: Учрашувнинг 20-дақиқасида "Металлург"нинг ўнг қанотдан амалга оширган ҳужуми, яъни Норбековнинг тўп узатмасидан кейин жарима майдончасидаги ҳимоячимиз Сардор Раҳмонов тўпни аввал тепиб юборади. Иккинчи вазиятда тўпга яқинлашаётган Раҳмоновни рақиб ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев очиқча туртиб юборади ва мувозанатни йўқотган Раҳмонов тўпга ўйнаш имкониятидан мосуво бўлиб, ерга йиқилаётганда жамоадоши Абдулла Абдуллаев билан тўқнашиб кетиб йиқилмайди. Бош ҳакам Норсафаров эса бу вазиятда фол қайд этишни унутади. Кейинги ҳолатда эса тўпга эга чиққан Ўринбоев ҳимояланишга ошиқаётган Раҳмонов билан курашда симулация аралаш йиқилгач Норсафаров жамоамиз дарвозасига пенальти қўяди!




Учинчи вазият: Учрашувнинг 43-дақиқасида жамоамиз бурчак зарбасини ижро этгач иккинчи темпда ҳужум давом этгач жарима майдончаси ичида рақиб футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов тўпга ўйнамоқчи бўлган Андрей Мишенкони очиқчасига иккала қўли ёрдамида ушлаб қолиб, Мишенкони ҳужумдаги ҳаракатини чеклади. Бу вазиятда Норсафаров жамоамиз фойдасига пенальти белгиламади. Айнан ўша бурчак зарбаси тепилаётган вазиятда ҳам узоқ бурчакда рақиб футболчиси Фозил Мусаев Хуршид Ғиёсовни очиқчасига ушлаб олган ҳолда вазиятдан зарарсизлантириб ўтирди. Норсафаров бир вазиятда икката пенальтига тортадиган эпизодни кўрмади. Айнан АГМК фойдасига чиқарилиши керак бўлган қарорлар чиқарилмагани ажабланарли.




Тўртинчи вазият бўйича шикоят қуйидагича: Учрашувнинг 44-дақиқасида «Металлург» футболчиси Худойшукур Сатторов тўпни ўзидан узоқлаштириб юбориб, қарши ҳужумни ўтказиб юбормаслик мақсадида Муроджон Тошматовнинг тиззасига бутсаларининг таг қисми билан очиқчасига зарба йўллади. Ҳакам ушбу вазиятга яқин бўлишига қарамасдан, жароҳат етказган футболчига умуман карточка кўрсатмади. Ушбу вазиятда Худойшукур Сатторовнинг кескин ҳаракати қизил карточкага лойиқ эди қоида бўйича.




Бешинчи эътирозли ҳолат: Учрашувнинг 45-дақиқасида жамоамиз яна бурчак зарбаси тепди. Дарвозанинг яқин устуни ёнгинасида яна Фозил Мусаев футболчимиз Хуршид Ғиёсовни либосидан тортиб, футболчимизни ерга қулатади ва бу вазиятда табиийки Мусаев Ғиёсовга тўпни дарвозага йўллашга имконият бермайди. Қоидага кўра, бундай ҳолатлар пенальти эканлигини футбол ишқибозлари ҳам билади. Лекин ушбу вазиятда Норсафаров жамоамизга нисбатан кўрсатган қаттиққўллиги ёки қоида риоя қилишини рақиб "Металлург"га нисбатан ишлатмади. Ажабланарли.





Олтинчи эътирозли вазият бўйича изоҳ: Учрашувнинг 50-дақиқасида тўп учун қизғин курашда Санжар Турсунов Ихтиёр Тошпўлатовдан тўпни олиб қўяди. Тўпни йўқотган футболчи аламзадалик билан Турсуновнинг ортидан келиб, икки оёқлаб унга ташланиб, футболчимизга атайин жароҳат етказди. Ушбу вазиятда Норсафаров Тошпўлатовга қизил карточка кўрсатишни яна "унутиб" қўйди шекилли. Эътибор беринг, учрашувнинг 50-дақиқасида бўлган ҳолат бу. Агарда ўшанда рақибга ҳам АГМКга нисбатан қаттиққўл ва кескин қоида бўйича чиқарган қарорларини "Металлург"га ҳам ишлата олганида, жамоалар қолган 40 дақиқани тенг ҳолатда ўтказган бўлишарди. Бу эса футбол мухлисларига кўпроқ тоза футбол тақдим этиш имкониятини яратарди. Ҳакам эса мувозанатни қўлдан чиқаргани, мезбонларга истаганча ҳаракат қилиш имтиёзини бериб қўйгандек. Акс ҳолда мезбонлар бу қадар кескин ва кўплаб қоидаларни бузишмасди. Оддий факт: учрашув давомида АГМК футболчилари жами 3 марта огоҳлантирилди. Бир вазиятда Миржамол Қосимов кескин ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилган бўлса, қолган иккита огоҳлантириш шунчаки айнан ҳакамнинг нохолис қарорлари туфайли баҳс ва мунозара келтириб чиқаргани учун руй берди. Эътибор қилинг, шу куни жуда агрессив ва кескин ҳаракат қилган "Металлург" жами 6 марта огоҳлантирилди. Ҳаммаси кескин қоида бузиш натижасида. Лекин четлатиш йўқ. Қайси вазиятларда четлатиш шарт бўлганини эса юқорида асослар билан келтириб ўтдик.




Еттинчи вазият: Учрашувнинг 84-дақиқасида руй берган ҳолат, яъни жамоамизнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми пайтида «Металлург» футболчиси Иброҳим Иброҳимов тўпга кескин («подкат» ташлаб) ўйнаб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборади. Ибрагимов кескин ҳаракати давомида Шохруҳ Гадоевни майдонга йиқилишига сабабчи бўлди. Ерга орти билан йиқилган Гадоев мувозанатини йўқотган ҳолда, ердан йиқилаётиб, оёқлари билан Ибрагимовнинг бош қисмига урилади. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров ушбу вазиятда негадир яна китобни очиб, қоидаларни майдонда ўқий бошлади ва Гадоевга қизил карточка кўрсатди. Ушбу ҳолатда футболчимиз ҳаракати жазога лойиқ, лекин тўғридан-тўғри қизил карточка ортиқча эди.




Фирдавс Норсафаров негадир ўйин давомида икки хил стандартлар бўйича қарор чиқарди. АГМК фойдасига, "Металлург" зарарига бўлган вазиятларни юмшоқлик билан, имтиёзлар тақдим этгандек туюлди. Аксинча, АГМК зарарига, "Металлург" фойдасига эса қаттиққўл ҳакам режимида, ҳаммасини тўғри қилаётгандек юқори ишонч билан қарорлар чиқарди.

Аслида эса учрашувда мезбон жамоа вакиллари ўта қўпол ҳаракатда бўлишгани, кескин чоралар бизнинг футболчиларга нисбатан ишлатилгани кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.

Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида ўтган мавсумдаги охирги ўйинлари, дарвозамизга белгиланган пенальтилар ва янги мавсум ҳам ўтган йилги финишдагидек бошлангани умуман тушунарсиз ҳолат. Ҳакамлар қоидани охирги ўйинларда АГМК зарарига тўғрилаб, рақиб фойдасига ишлатиш тажрибасини кенг қўллашмоқда.

Факт шуки, охирги 3 ўйинда жамоамиз дарвозасига 4та пенальти ва жамоамиз футболчиларига 3та қизил карточка кўрсатилди.

Ўйлаймизки, шикоятни тегишли ташкилот вакиллари кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, кейин оқилона қарор чиқаришади. Умид қиламизки, келгусида ҳакамлар АГМК ўйинларида икки хил стандартдаги қарорларни мавжуд стандартлар асосида барчага тенг ҳолатда қўллашади", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика