АГМК коронавирусга тест топширди

Narzulla Saydullayev
11 июн 2020
Суперлиганинг 4-тури доирасидаги “Қизилқум”га қарши ўйин олдидан АГМК жамоаси вакиллари — мураббийлар, футболчилар, раҳбарият таркиби ва барча қароргоҳда хизмат қилувчи ходимлар, жами 48 киши Covid-19га тест топширди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли СЭОМ ходимлари клуб истиқомат қилаётган қароргоҳда белгиланган тартибда жамоа вакилларидан тест таҳлилларини олишди.

Таҳлил натижаларига кўра, барча 48 нафар вакилларда коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланди ва эндиликда жамоа “Қизилқум”га қарши ўйинни ўтказиш учун Навоийга йўл олиши мумкин.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати