

"Жамоамизга жорий мавсум келиб қўшилган ҳимоячи Андрей Мишенко билан тузилган шартнома ўзаро келишувга асосан икки томонлама бекор қилинди.
Мишенкога жамоамиз номидан меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда унинг кейинги «Нефтчи» жамоасидаги фаолиятида омад тилаймиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Ёздаги йиғинлар давомида Мишенко "Нефтчи" таркибида "Зомин" ҳамда "Локомотив"га қарши назорат ўйинларида иштирок этди.




