АГМК футбол клуби раҳбариятида ўзгариш
19 янв 2022 15:37
Янгиликлар
"Унга кўра, АГМК футбол клуби Бош директори лавозимига Баҳодир Абдусаттарович Мирзаев тайинланди.
Клубнинг техник директори сифатида Муҳтор Муродович Қурбонов фаолиятини давом эттирса, Муроджон Боқиевич Алиев клубнинг спорт директори сифатида ишлайдиган бўлди", - деб хабар беради АГМК матбуот хизмати.
"Футболга бундан 20 йил олдин мухлис сифатида кириб келгандим. Ортда қолган йиллар давомида клубларнинг матбуот хизматидан бошлаб, футбол тизимининг деярли барча бўлимларида фаолият юритдим. Бугун раҳбарият ишонч билдириб, бош директор лавозимига лойиқ кўрди.
Бўлажак мавсумда АГМКнинг олдига жуда катта мақсадлар қўйилган. Биз футбол майдонида қўлга киритиладиган натижалардан ташқари, клуб тизимидаги ишлар билан ҳам бошқаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламиз" - дея Мирзаевнинг сўзларини келтирди ПФЛ матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар