АГМК Ашурматов қўл остида илк ғалабасини нишонлади
23 июл 2018 22:43
Янгиликлар
АГМК Ашурматов қўл остида илк ғалабасини нишонлади
Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби Суперлиганинг 18-турида ғалабага эришди.
Ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилган олмалиқликлар Йован Жокичнинг иккита голи туфайли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада АГМК янги бош мураббий Бахтиёр Ашурматов қўл остида илк уч очкосини қўлга киритди.
Маълумки, бунгача АГМК Ашурматов устозлигида тўртта ўйинда майдонга тушиб, уч марта мағлубиятга учраган ва бир бор дуранг ўйнаганди. Бугунги ғалабадан сўнг АГМК ўз ҳисобидаги очколар сонини 17тага етказиб олди. Жамоа кучли олтиликка кира оладими-йўқми, буни кейинги тўртта ўйин кўрсатади. Ҳозирча АГМК 10-ўринда боряпти.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари навбатдаги турни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар