Аггер нега "Ливерпул"ни тарк этгани ҳақида гапириб берди
22 сен 2014 15:51
Янгиликлар
Аггер нега "Ливерпул"ни тарк этгани ҳақида гапириб берди
Ҳимоячи Даниэл Аггер нима учун "Ливерпул"дан "Брондбю"га ўтгани ҳақида сўзлаб берди.
"Ўтган мавсумнинг катта қисмида мен ва Рожерс ўртасидаги муносабатлар яхши эмас эди. Бу қарор қабул қилиш учун етарли бўлди. Мен жамоа учун қилганларимни у қадрламади. Менинг орқадан эмас, тўғридан-тўғри гапиришим унга ёқмасди. Натижада келишмовчилик келиб чиқди ва мен жамоадан кетдим" - дейди Аггер.
Фикрлар